UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40“Реал” тарихида энг қиммат сотилган футболчилар ўнлиги  0 09:25У футболдан кўра, пулни танлади. Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши хато бўлди (Николай Егоричев)  7 09:20Бундеслига. "Боруссия М" - "Герта" 1:0  0 09:15Туркия Суперлигаси. "Умраниспор" - "Галатасарай" 0:1  0 09:10Клопп: “МЮнинг танқидчиларига жавоб қайтариш мақсадида радиога қўнғироқ қилишимга оз қолди”  3 08:50“Реал” Каземиронинг ўрнига кимни олиб келмоқчилиги маълум  1 08:35Каземиро “Ливерпул”га қарши баҳсда дебют қилоладими?  2 08:20Лондон гранди Магуайрга таклиф юборди  11 08:00⚡️ Тақвим. Бугун А Серия, Ла Лига, Бундеслига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  2 07:45АПЛ. Бугун старт оладиган 3-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  4 03:12Ла Лига. "Севилья" "Вальядолид" билан дуранг ўйнади, "Райо Вальекано" "Эспаньол"ни таслим этди  0 00:55МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди  14 00:20Расман: "Реал Мадрид" Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эълон қилди  25 23:53Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди  6 23:34"Барса" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин  7

Сервер Жепаров CAFA U-15 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди Янгиликлар

Сервер Жепаров CAFA U-15 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

CAFA U-15 турнирининг биринчи тур учрашувлари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Сервер Жепаров ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Турнир ҳақидаги фикрларингиз қандай?

— Биринчи галда мен турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Чунки ушбу мусобақа ҳаммамиз учун кейинги йирик турнирлар учун тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради. Жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, бизда — Янги Ўзбекистонда болаларга, ёшларга эътибор ҳар галгидан кучайган. Айниқса, футболга қизиқадиган ўсмирларга ёндашув ҳам янги даражага кўтарилмоқда. Ўйлашимча, қолган жамоаларда ҳам худди шундай ривожланиш жараёни кетмоқда. Умуман олганда, мана шу турнир барча учун ҳар томонлама фойдали бўлади.


Мусобақа учун олдингизга қандай мақсад қўйгансиз? 

— Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи галда ёшларимизнинг имкониятларини кўриб, чамалаб олишимиз керак. Мақсадимиз уларнинг расмий учрашувлардаги ҳаракатларини таҳлил қилиш ҳамда улардан нима кутаётганимизни уқтириш ва тушунтиришдан иборат. 


Қайси жамоани ўзингиз учун яққол рақиб сифатида кўрсатган бўлардингиз?

— Ҳозирда қайсидир жамоани ўзимиз учун асосий рақиб сифатида кўрсата олмайман, чунки, ўзингиз ҳам биласиз, Covid-19 сабабли ҳамма жамоалар ўз даражасини кўрсата олмаяпти. Мусобақалар масаласида танаффус ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шу сабабли, айнан қайсидир жамоани мана шу бизнинг ҳақиқий рақибимиз, деб айта олмайман. Ҳаммада куч бор, ўйлашимча, турнирда тўртала жамоа ҳам ўз сўзини айта олади.  


Барча жамоаларга омад тилайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика