UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  4 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  3 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бир гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан билгандик. Жамоалар кучи тенг эди, аммо дарвозамизга йўлланган ягона зарба голга айланди. Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Насаф" бекорга биринчи ўринда эмаслигини исботлаб келмоқда. Бизда ҳам 1-2та вазиятлар бўлди, лекин биз вазиятларни кўкка совурдик.

- "Навбаҳор" жамоасига ФИФА кунларида назорат учрашуви ташкил қилинганида жамоага фойдалироқ бўлармиди?

- Йўқ. Бу бизга керак эмас эди. Мен бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда беришини биламан.

- Рўзиқул Бердиев бугун "Навбаҳор" ўйинда устунлик қилди деб айтиб ўтди. Жамоангиз бугун ҳақиқатдан ҳам рақибдан устунроқ эдими? Рўзиқул Бердиев фикрларига қўшиласизми?

- Биз ғалаба қозонганимизда мен ҳам худди шундай деган бўлардим. Биз рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Биз биринчи бўлимда иккита ва иккинчи бўлимда яримта хавфли вазиятга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса, дарвозамиз томон бор-йўғи битта аниқ зарба берди ва гол. Бугун омад рақибларга кулиб боқди, лекин омад фақат кучлиларга кулиб боқади. Ўйин натижаси битта голгача кечиши аниқ эди. Ёш футболчимиз биринчи маротаба бундай ўйинда иштирок этди, аммо хатога йўл қўйди. Ёш футболчилар бундай вазиятларда хатолар қилишади. Ҳечқиси йўқ, бу футболчимизга сабоқ бўлади. У жуда иқтидорли ва мен у намойиш этган ўйиндан тўлиқ қониқдим.

- Жамшид Искандеровда иккинчи бўлимдан ярмидан сўнг бироз чарчоқ аломатлари сезилгандек туюлди менга? Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз.

- Искандеров терма жамоа билан эди. Терма жамоада эса фақат тактик томонлама тайёргарлик кўради. Қолган жиҳатлар устида деярли ишланмайди. Жамшид терма жамоа сафида майдонга пиёда юриб келди холос. Футболчи терма жамоа сафида захира қолиши бу нормал ҳолат. Тўғрисини айтсам, бугун Ҳамробековни захирада қолдириш ниятим ҳам бор эди. Очиғи, мен фақатгина 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўриб келамиз. Мавсумдаги асосий мақсадимизни бажариш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак. Кўп саволларга шу ерда жавоб бердим, деб ўйлайман.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозониши ёки дуранг қайд этишига нима халал берди?

- Рақиб жамоаси. Биз ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Сайфиев қизил карточка сабабли ўйинни ўтказиб юбораётгани учун ёш футболчини биринчи маротаба қайдномага киритдик. Бошқа иложимиз йўқ эди. Ёш футболчи ўйинидан тўлиқ қониқдим. У ўзи учун асосий бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Шунга қарамай, "Насаф"нинг энг асосий футболчисини тўлиқ зарарсизлантира олди. 



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика