UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чорак финалда қайси рақибни танлагани маъқул?  9 02:18"Интер" чемпионлигига оид қизиқарли маълумотлар  0 01:43"ИНТЕР" А СЕРИЯ ЧЕМПИОНИ! Учрашув охирида учта қизил карточка кўрсатилди  12 01:23Улуғбек Бакаев: "Денисов ва Мусаевлар умумий гуруҳга қайтишди"  1 00:48"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди  21 23:30А Серия. "Болонья" меҳмонда "Рома"га учта гол урди  5 22:57U23 Осиё кубоги. "Нефтчи" футболчиси Тожикистонга ғалаба тақдим этди, Ироқ Саудияни енгиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади (+плей-офф жадвали)  29 22:29Тимур Кападзе: "Ҳусановни эртага ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса иккинчи бўлимда майдонга туширишни ўйлаб турибман"  36 22:22Ўзбекистон ОТЖ машғулотидан СУРАТЛАР  1 22:10Аббосбек Файзуллаев ОТЖ сафида машғулот ўтказди, Абдуқодир Ҳусанов эртага майдонга тушадими?  7 21:15"Қизилқум" собиқ футболчисига "яхшигина пул" тўлаб бериши керак  5 21:11Футзал. Афғонистон Баҳрайнни таслим қилди, Эрон йирик ғалабага эришди (+плей-офф жадвали)  10 21:07Ўзбекистон Кубоги. ОКМК "Арал Академия" дарвозасига 16та гол урди, "Бухоро" - "Машъал" баҳсида ҳисоб очилмади  31 20:40Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?  0 20:23U23 Осиё кубоги. Корея Республикаси Японияни таслим қилди, Хитой БААни енгди (+плей-офф жадвали)  11

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак Янгиликлар

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Суперлиганинг 22-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнир жадвалидаги ўриндан келиб чиқадиган бўлсак, биз учун ҳам, рақиблар учун ҳам ўйиннинг муҳимлиги йўқ эди. Чемпионатда шундай ўйинлар бўлмоқдаки, нима учун ўйнаётганингни ҳам билмайсан. Қолганларни билмадиму, мен учун шундай туюлмоқда. 

Жамоам сўнгги вақтларда қийин учрашувларни жуда кўп бора ўтказди. "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан кейин шогирдларим тикланиб олиши учун 20 соатгина вақтга эга бўлди. Бизга Бундеслига футболчилари керак. Улар одам эмас, робот. 

Яна тақвим борасида сўров. Ҳа, биз бу борада кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз. Хатолар бор, буни тўғрилаймиз. Бироқ бу учрашув ҳеч кимга керак бўлмади. Иккита керак бўлмаган голларни урдик. Бу рақибларнинг хатоси туфайли бўлди. 

Молиявий қийинчиликлар, умуман олганда жамоада қандай муаммолар бўлишидан қатъи назар "Бунёдкор" - ўзбек футболининг байроқдор жамоаси. Кетма кет уч йилдан "Бунёдкор" фақатгина академиядаги футболчиларига таяниб ўйин кўрсатмоқда. Клубни ҳеч ким қўллаб-қувватламаяпти. Бу шармандалик, барча учун шармандалик. Бу менинг фикрларим. Шунчаки, жамоанинг ушбу ҳолатига қараш жуда қийин. Светнинг ўчирилгани, сув берилмагани... 

Бунга жавоб берадиган, жавобгарликни ўз бўйнига оладиган кимдир борми? Одамларни уйғотмоқчиман. Бу стадион, академияни қуриш учун оз маблағ кетганми? Миллионлар сарфланган. Барчамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик. Буни талаб қиламан. Шунчаки ачинарли.

Санжар Рашидов: "Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Очко олишга ҳаракат қилдик. Иккита гол ургандан кейин ғалаба қозона олмаслик аламли экан"

Рейтинг: +151   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика