

Сергей Лушан: Бугунги баҳсда бизга ғалаба зарур эди. Ўйинни ҳимоядан олиб бордик. Бугун қарши ҳужумда ўйнадик. Бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Энди плей-оффга тайёргарлик кўрамиз. Ўтиш турниридаги рақибимизни кутамиз.
Санжар Рашидов акасидан кам бўлмаган иқтидорга эга. Ўйлайманки меҳнат қилишда давом этса, Ўзбекистондан яна бир футбол юлдузи чиқади.
Элёр Орифов: - Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Қарши ҳужумда самара келтиришга ҳаракат қилдик. Ҳимояга кўпроқ эьтибор қаратдик. Ҳужумга ўтишда озгина оқсадик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.




