UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  0 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  5 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  9 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  3 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  1 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  9 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  11 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  1 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  5

"Сентябрь ойи қандай ўтди?". Жаҳоннинг энг кучли термалари мундиалдан олдин қандай спорт формасида? Янгиликлар

"Сентябрь ойи қандай ўтди?". Жаҳоннинг энг кучли термалари мундиалдан олдин қандай спорт формасида?

Баъзи фаворитлар умуман ўзларига ўхшашмади.

Терма жамоалар ўйинлари учун бўлган сентябрь танаффуси – Қатардаги жаҳон чемпионати олдидан сўнггиси эди. Шу сабабли, ЖЧ-2022нинг эҳтимолий фаворитларига эътибор одатдагиданда кучлироқ эди. Бу борада табиийки, ФИФА рейтинги бизга "шпаргалка" вазифасини ўтаб бера олади. Бироқ баъзи фаворитлар сентябрь ойини ҳам, умуман бу йилни ҳам ишончли ўтказа олмаяпти. Бугун сиз билан Қатарда қайси номдор термадан нималар кутиш мумкинлиги ҳақида гаплашамиз.


Бразилия

Қолганларни билмадик-ку, аммо Бразилия жаҳон рейтингидаги биринчи рақамига муносиблигини амалда ҳам исботлай олмоқда. Сентябрда жамоа иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва ҳар иккисида зафар қучди: Гана (3:0) ва Тунис (5:1). Тўғри, рақиблар у қадар кучли эмасди-да дерсиз, лекин Тите қўл остида ажойиб жамоа шаклланди ва қаторасига етти ғалабани қўлга киритди. Тўплар нисбати 26 - 2. Бразилияда ҳужум чизиғидан дарвозабонгача муносиб вариантлар етарли. Шундай экан, ортиқча саволга ўрин йўқ.


Бельгия
Ҳа, бельгияликлар ҳамон ФИФА рейтингида иккинчи бўлиб туришибди. Жамоа ўзининг оптимал формасида эмаслиги рейтингга ҳозирча таъсир қилмади. Бошқа томондан катта шов-шувга сабаб бўлган олтин авлоднинг даври ҳеч бир ғалабасиз якунига етадиганга ўхшамоқда. Умуман олганда, Бельгия ёмон таассурот қолдирмади, аммо сентябрь ойи учрашувлари сериясини яхши кайфиятда якунлашга нидерландияликлар йўл қўймади. Ҳа, Де Брюйне ҳамон топ даражадаги ўйин намойиш қилмоқда, Де Кетеларе сингари янги юлдузлар чиқмоқда, лекин ҳимоя чизиғи вакилларининг ёши ўтмоқда. Барча нуқталарда ҳам муносиб ўринбосарлар чиқиб улгурмагандек...


Аргентина

Америка Кубогида 2021 йилги ғалаба ва ёздаги Финалиссимада Италия таслим этилгач (3:0), Аргентинага ҳам ЖЧ-2022нинг чинакам фаворитларидан бири сифатида қаралмоқда. Месси терма жамоа сафидаги охирги 4 учрашувда 9та гол урди. Айнан Лео учун Қатардаги мундиал фаолиятининг, футбол афсонаси Месси фаолиятининг чиройли якуни бўлиши мумкин. Аргентина 2019 йил июлидан буён мағлубият нималигини билмайди. Сентябрь ойида эса жамоа Гондурас ва Ямайкани бир хил 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Франция


Француз футболи бундан ҳам яхшироқ даврларни бошидан ўтказган десак, муболаға бўлмайди. Титул ҳимоясига Франция қатор жароҳатлар, жанжаллар ва ёмон спорт формаси билан етиб келмоқда. Назаримизда, айнан французлар фаворитлар ичида энг кўп муаммо билан турнирга етиб келмоқда. Жамоа сал қолса Миллатлар Лигаси элитасидан тушириб юбориларди. Оғир беллашувдаги Австрия устидан қозонилган ғалаба ва хорватларнинг муваффақияти Данияга ютказиб қўйган Францияни шармандагарчиликдан қутқариб қолди. Амалдаги жаҳон чемпионларининг ҳолатига ҳеч ким ҳавас қилмаса керак. Бироқ жамоа таркибида иқтидорлар ва юлдузлар ҳали ҳам исталган терма жамоа билан рақобат қила оладиган даражада кўп. Лекин амалда ўша номлар иш берадими, вақт кўрсатади.


Англия

Франция "жарликка йиқилай" деб турганида, у ердан Дидье Дешам жамоасига Англия "салом йўллади". Саутгейт шогирдлари аввалги йилларда кўплаб мақтовларга сазовор бўлиб, ўсиб келаётган терма сифатида қаралаётган ва айнан ЖЧ-2022 ушбу коллективнинг "пики" бўлиши кутилганди. Амалда эса антирекорд ва Миллатлар Лигаси элитасидаги ўриндан мосуво бўлиш. Бу вазиятда инглизларни қутқариб қоладиган ҳеч ким топилмади – олти учрашувда уч очко. Ҳеч нимани ҳал қилмайдиган Германия билан ўйинда урилган голлар (3:3), охирги беш баҳсда ўйиндан урилган дастлабкилари бўлди. Карахтлик ҳолати бўйича айнан Саутгейт Дешамни ортда қолдириши мумкин. ФИФА рейтингида бешинчи ўринда турган жамоа.


Испания
Французлар ва инглизлардан қуйироқда жойлашган Испания термаси аксинча яхшироқ ҳолатдадек кўринмоқда. Луис Энрике Испания учун бегона бўлмаган ўйин услуби асосида бўлса-да, янги жамоа қурмоқда. Ҳозирги ҳолатда испанлар бўлажак ЖЧда анча узоққа бориши мумкин. Швейцариядан учралган аламли мағлубиятдан (1:2) кейин Португалия таслим этилди (1:0) ва Миллатлар Лигаси плей-офф йўлланмаси қўлга киритилди. ЖЧ олдидан сўнгги репетиция омадли чиқди.


Нидерландия
Испания ва Нидерландия термалари ўртасида Италия бўлиши керак эди. Айнан Буффон ҳамюртлари ФИФА рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ Миллатлар Лигаси плей-офф босқичига чиқа олган Манчини жамоаси Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Шунинг учун, ЖЧ-2014даги учинчи ўриндан кейин катта мусобақалардаги ғалабани соғиниб қолган нидерландияликларга ўтамиз. Луи ван Гал бошлиқ Нидерландия термаси бу йил яхши ўйин кўрсатмоқда. Сентябрь ойи ўйинларида эса Польша ва Бельгия каби кучли жамоалар таслим этилди.


Португалия

Бор эътибор Роналду фигурасига қаратилганди. Футболчининг бу мавсум "Манчестер Юнайтед"даги ишлари юришмаяпти. Гап клубдами деган саволга жавоб топиш қизиқ эди. Назаримизда, гап Манчестерда эмас, Криштианунинг даври ўтяпти шекилли. Ёки шунчаки CR7 омадсиз даврни бошидан ўтказмоқда. Сентябрь ойидаги танаффусда у мухлисларини ҳаммаси жойидалигига ишонтира олмади. Чехияга қарши ўйинда (4:0) айниқса астойдил ҳаракат қилди (кўпинча – бефойда), лекин кейин Испанияга қарши учрашув (0:1) учун кескин танқидга олинди. Кўрамиз, ўзи учун катта эҳтимол охирги ЖЧда Роналду нималар кўрсата оларкан?!. Ёки терма жамоада ҳам мундиалга бориб, захира ўйинчиси бўлиб қоладими...?!


Дания
ФИФА рейтинги кучли ўнлигини Дания термаси якунлаб беради. Айнан ўша данияликлар Евро-2020да ярим финалгача етиб борди ва Миллатлар Лигасида ҳам анча дадил ўйин намойиш этди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда фақатгина Хорватияга имкон бой берилди. Мусобақани эса Каспер Юльманн шогирдлари Франция устидан қозонилган чиройли ғалаба билан якунлашди. "Қайта тирилган" Кристиан Эриксен етакчи жамоа ЖЧда ҳам грандларга яхшигина бош оғриқ бўлиши аниқ.


Германия

Германияда авлодлар алмашинуви даври чўзилиб кетмоқда. Жамоа худдики ўзи истаган йўлга тушиб олгандек кўринаётган Испания ва Нидерландия термаси ҳамда анчагина кучсиз ўйин кўрсатаётган Франция ва Англия жамоаларининг ўртасидаги ҳолатда қолиб кетгандек. Сентябрь ойида немислар мухлисларини хурсанд қила олишмади. Венгрияга имконият бой берилди (0:1) ва Англия билан 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда дуранг (3:3). Бу йил Германия саккиз учрашувда 5 марта дуранг ўйнади. Қачонлардир исталган рақибни осонлик билан йўлидан олиб ташлаган немис машинаси энди ўртамиёна рақиблар билан ҳам қийналмоқда.

Тўғри, балки шу жамоалар ичида бўлажак жаҳон чемпионати ғолиби ҳам бордир. Мисол учун, Миллатлар Лигаси плей-оффига чиққан Хорватия ҳам ўзига келаётгандек, бунга қарамай, жамоа ФИФА рейтингида 15-ўринни эгаллаб турибди — АҚШ, Мексика ва Уругвайдан пастроқ. Ёки Сербия термаси сюрприз бўлиши мумкин. Ҳужумдаги Влахович ва Митрович жуфтлигидан кўп нарса кутишга ҳақлимиз. Серблар охирги 12 ўйинидан 9тасида зафар қучди. ФИФА рейтингида эса улар бор йўғи 25-поғонани банд этган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика