"Сельта"га қарши баҳсдан сўнг МЮ юлдузи допинг-тестдан ўтди

Aslanov Jasurbek
12 май 2017, 12:10
"Манчестер Юнайтед" "Сельта"га қарши Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Жозе Моуриньо шогирдлари биринчи учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун, жавоб учрашувидаги дурангга қарамасдан финалга йўл олди.

Баҳсдан сўнг "Манчестер Юнайтед" юлдузларидан бири допинг-тестдан ўтди. "Сельта"га қарши учрашувда 90 дақиқа ўйнаган испаниялик Андер Эррера допинг-тест топширганини "Инстаграм" орқали эълон қилди.


"Ҳаётимдаги энг қувончли допинг-тестларидан бири".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›