«Сельта» «Барселона»нинг Нолито борасидаги охирги таклифини ҳам рад қилди

Narzulla Saydullayev
27 янв 2016, 08:00
«Сельта» ҳужумчиси Нолито қишда «Барселона»га ўтмайди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Каталония клуби 29 ёшли футболчини ижарага олиб кейинроқ сотиб олмоқчи, бироқ «Сельта» «Барселона»нинг бу таклифини рад қилди.

Нолитонинг трансфер нархи 18 миллион еврони ташкил этади. Футболчи бу мавсумда 15та ўйинда 8та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport.es