

"Фаолиятимдаги энг оғир дамларни "Реал"да ўтказганман. Футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлмаса, жамоадаги вақтини яхши ўтказмайди. Қийин бўлган. Энг бахтли онларим эса "Барселона"да бўлган. Кўплаб голлар уришга эришганман. Ўша мавсум индивидуал томондан жуда ажойиб ўтган. Ўша пайтлар жуда ёш эдим" - дейди Савиола.
Савиола 2001-2007 йилларда "Барселона", кейинги 2 йилни "Реал"да ўтказган. Аргентиналик фаолиятини 35 ёшида, 2016 йилда якунлаган.


