

"Муаммо шундаки, бир позицияда ўйновчи ижрочилар жуда кўп. Бизда Маркус Рэшфорд, Жесси Лингард, Раҳим Стерлинг, Харри Кейн, Алекс Окслейд-Чемберлейн ва Жейми Варди каби номзодларимиз бор.
Айни дамда кимни жаҳон чемпионатига олиб борадиган футболчиларни аниқлаб олганим йўқ. Қарор қабул қилишим учун ҳали вақт керак.
Деле Алли ҳам бориб, терманинг муҳим футболчиси бўла олади. Кейинги ҳафтада унинг хатти-ҳаракатларига алоҳида эътибор бераман. Бироқ унга ЖЧ-2018да асосий таркибдан жой кафолатлай олмайман", - деди мураббий.



