

Саудия Арабистонида стадион ходими телефонини қувватлаш мақсадида VAR ускунасининг бир қисмини ўчириб қўйди.
Шу сабабдан VAR ишламай қолди. Воқеа Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги "Ал Наср" ва "Ал Фотих" (1:0) ўртасидаги ўйинда содир бўлди.
Ҳакам голни текшириш жараёнида VARдан фойдаланмоқчи бўлди, аммо тизим ишламаётган эди. Кейинроқ, стадион ходими телефонини қувватлаш учун қурилмани ўчириб қўйгани маълум бўлди.



