Саудия Арабистонида футбол 4 августдан давом эттирилади

Xayrulla Xoliqov
12 июн 2020, 11:29
Бу ҳақда Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Клублар 21 июндан машғулотларни бошлаши мумкин, фақат бу ўринда барчанинг карантин қоидаларига қатъий амал қилишига тўғри келади. Лекин чемпионат ўйинларини ўтказишга фақат 4 августдан бошлаб рухсат берилади.

Саудия Арабистонида коронавирусдан зарарланиш бўйича 116,021та ҳолат кузатилган. Касалланганлардан 80,019 нафар тузалган бўлса, 857 нафари вафот этди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com