

"Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", – деди мураббий.

"Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга ета олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим, мураббийлар ва яқинларимизни табриклаб қоламан", – деди футболчи.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз.

- Жамоангиз гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида нима дея оласиз?
- Аввало, буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.



