

Саудияликларнинг ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари Ироқ (27 февраль), Украина (23 март), Бельгия (28 март), Италия (28 май), Перу (3 июнь) ва Германия (8 июнь) бўлади.
"Биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз. Тайёргарлик программаси мундиалда муносиб иштирок этиш имкониятларини оширади" - дейди жамоа бош мураббийи Хуан Антонио Пицци.
Саудия Арабистони ЖЧ-2018да "А" гуруҳидаги Россия, Миср ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўйнайди.



