Саудия Арабистони. Роналдунинг хет-трики "Ал-Насср"га йирик ғалабани тақдим этди

Aslanov Jasurbek
25 фев 2023, 22:52
Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган баҳсда "Ал-Насср" "Дамак" клуби меҳмони бўлди.

Баҳс 3:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топди. "Ал-Насср"нинг уччала голи ҳам жамоанинг юлдузли форварди Криштиану Роналду ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ушбу баҳсни захирада бошлади. Бош мураббий 46 дақиқада Машариповни майдонга туширди.


"Дамак" - "Ал-Насср" 0:3

Голлар: Роналду 18 (пен.), Роналду 23, Роналду 44.

"Ал-Насср": Алакиди, Ал Ғаннам, Ал Амри, Маду (Ал Ужами 65), Конан, Ал Ҳайбари (Ал Ҳасан 65), Ғариб (Маран 83), Густаво, Аҳмад (МАШАРИПОВ 46), Ал Нажей (Ал Сулайҳим 68), Роналду.


САУДИЯ АРАБИСТОНИ ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›