Саша Роутер: Бир нафар "JFL Tashkent" аъзосини Германияга олиб кетамиз

Narzulla Saydullayev
7 апр 2017, 11:14
Германиянинг "JFL-Schlotheim" академиясининг мураббийлари ва 2002-03 йилларда таваллуд топган футболчилари 8-17 апрель кунлари Тошкентда меҳмон бўладилар.

10 кун давомида "JFL Tashkent" болалар футбол клубида фаолият олиб борадиган мутахассислар, клубнинг бир нафар футболчисини Германияга олиб кетишадиган бўлди.

Энг яхши футболчини немис мутахассисларини ўзлари танлайдилар ва у футболчи ёз ойида 2 ҳафта давомида Германияда ўз малакасини ошириб қайтади.

"Биз ўткан йили Тошкентга ташриф буюрганимизда, бу ердаги болаларнинг имкониятларини кўриб ҳайрон қолган эдик. Улар айнан бизнинг методикамизни қўллашни истаётганликлари қувонарли. Биз ҳам ўз навбатида бу маъсулиятни ҳис қилган ҳолда, ростан ҳам Германия футболи жаҳонда ўз ўрнига эга эканлигини кўрсата олишимиз керак. Лойиҳа ҳамкорликда амалга оширилади. Сафаримиз давомида бир нафар футболчини Германияга олиб кетишни мақсад қилганмиз", - дейди академиянинг катта мураббий Саша Роутер.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›