UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  6 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  4 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна” билан ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик" Янгиликлар

Сарвар Каримов: “Сўғдиёна” билан ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик"

Суперлиганинг 18-турида “Бунёдкор” сафарда “Сўғдиёна” (0:0) билан дуранг ўйнади.

Мазкур учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” дарвозабони Сарвар Каримов билан суҳбатлашдик.

Ўйин тўғрисида


- Бугунги ўйин 6 очколик баҳс эди десам асло муболаға бўлмасди. Шу боис жамоадошларим билан машғулотларда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва очколаримиз миқдорини кўпайтириб олиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмаганлигимиз сабабли дуранг қайд этилди. Ютишни жуда ҳоҳлагандик.

- “Сўғдиёна” кўрсатган ўйин борасида фикрдасиз?

- Мезбонлар сафида тажрибали футболчилар бор. Табиийки, улар жамоанинг ўйинининг асосини ташкил қилади. Бугун жиддий қаршиликга дуч келдик. Шунга қарамай, биз ўйинда икки очко йўқотдик.

- Жамоанинг олдига қандай вазифа қўйилган?


- “Бунёдкор”нинг мақсади доимо совринли ўринларни эгаллаш бўлган. Шу сабабли ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, учрашувларда имкон қадар очко йўқотмаслик учун майдонга тушяпмиз. Ҳали мавсумнинг асосий ўйинлари олдимизда. Мазкур баҳсларда ижобий натижаларга эришиш учун охиригача курашамиз.

- Олган маълумотларимизга кўра, “Бунёдкор”да молиявий ҳолат яхшиланган...

- Ҳа албатта. Молиявий аҳволимиз яхшиланмоқда. Клуб яна “Ўзбекнефтгаз” қармоғига ўтди. Ўйиндан олдин йиғилиб қолган мукофат пулларимизни ярмини олдик. Ўйлашимча, жамоамизда эндиликда молиявий муаммолар бўлмайди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика