Саррининг ўрнини эгаллаши кутилаётган яна бир мутахассис номи маълум

Aslanov Jasurbek
10 мар 2019, 22:56
“Челси” бош мураббийи Маурицио Сарри “аристократлар” бошқарувида кўп қолмайди, деб маълум қилади Daily Star.

Манбанинг хабар беришича, лондонликлар раҳбарияти ҳозирда “Вулверхэмптон”га мураббийлик қилаётган португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Сантунинг хизматларига қизиқиб қолган.

Олдинроқ, “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳамда “Дерби Каунти”да фаолият олиб бораётган “Челси” афсонаси Фрэнк Лэмпард клуб бошқарувига келиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, “Челси” бугун ўз майдонида айнан Эшпириту бошқараётган “Вулверхэмптон”га қарши тўқнаш келиб, дуранг (1:1) ўйнади. Сарри шогирдлари ҳозирда АПЛда 57 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›