UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  4 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  3 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  12 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  227 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Сардор Мирзаев: "Терма жамоа сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Терма жамоа сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев Сингапурга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувидан сўнг баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Дастлаб ўйин ҳақида гапирсангиз. Баҳс қандай кечди?

- Баҳс қийин ўтди. Намлик даражаси жуда юқорилиги футболчиларга ҳалал берди. Сингапур терма жамоаси хотиржам ўйин кўрсатиб, прессинг уюштиришди. Лекин футболчиларимизнинг даражаси рақибникидан устунлиги яққол кўринди. Асосийси - ғалаба қозондик. Энди кейинги ойдаги баҳсларга тайёрланиш керак. Бизни 2та муҳим ўйин кутиб турибди. Худо хоҳласа, Саудия Арабистони ва Фаластинни енгиб олсак, гуруҳдаги етакчиликни мустаҳкамлаб оламиз.

- Захирадан майдонга тушганингиздан кейинги илк дақиқаларда ўйинингизда баъзи камчиликлар кузатилди...

- Тўғри, буни ўзим ҳам сездим. Дастлабки 5 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадим. Ҳисоб хавфли эканлиги (2:1) бироз таъсир қилди. Кейин ўзимга келиб олдим. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак. Асосийси ғалаба.

- Майдонга тушишингиздан аввал Абрамов нималар деди, Машариповнинг вазифалари сизга юклатилдими?

- Аввалига марказда ўйнайман деб ўйлагандим. Абрамов мени Жалолиддин ўрнига майдонга туширди ва ҳисоб 2:1 бўлгани туфайли кўпроқ тўп ушашимиз кераклигини, кучга тўла бўлганим учун Фарруҳ (Сайфиев)ни ҳужумга ўтказиб, мен ярим ҳимоячиларга ёрдам беришим кераклигини айтди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика