

“Минскда 9 кунлик йиғин ташкил этилганди. Мен ушбу йиғинда 1 ҳафта иштирок этдим. Иккита назорат баҳсида майдонга тушдик ва ғалаба қозондик. Расмий ўйинларимиз яқинлиги учун мураббийларимиз ортиқча зўриқишларсиз шуғуллантиришмоқда. Умуман олганда барчаси яхши ўтди. Жамоада аъло кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Бизни олдинда жуда муҳим баҳслар кутиб турибди. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи олдинда турибди. Шу боис буёғига фақат катта меҳнат орқали муваффақият қозониш мумкин. Ўйлайманки, “Локомотив” иккинчи даврада ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини уддалайди”, - дейди Сардор Мирзаев.



