

"Ўйиндан олдин "Сурхон"нинг 2 та учрашувини кўриб чиқдик. Етарлича маълумот бор эди. Кучли ва кучсиз жиҳатларини билардик. Айнан мана шу фактор ғалабамизда муҳим рол ўйнади.
"Сурхон" ўйин 90 дақиқа бўлишини кўрсатиб қўйди ва бизни жазолади. Ғалаба қозонганимиз яхши. Лекин бугунги хатоларни бошқа такрорламаслигимиз шарт.
Эътибор берган бўлсангиз, қишки йиғинларда жамоамиз гол уришга қийналди. Барчасини расмий ўйинларга олиб қўйгандик (кулади).
Жамоамиз бу йилга келиб янада яхши шаклланди. Таркиб сақланиб қолинди. Йигитлар бир-бирини яхши тушуниб олган. Бу стартда яхши фойда бермоқда",- дейди Сардор Азимов.



