UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Сардор Абдураимов: "Ҳар бир вазиятда VAR`га мурожаат қилавериш ўйин темпини туширмоқда" Янгиликлар

Сардор Абдураимов: "Ҳар бир вазиятда VAR`га мурожаат қилавериш ўйин темпини туширмоқда"

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг муборакликлар сардори Сардор Абдураимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб ўйин ҳақида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Андижон" билан ўйинга тўхталадиган бўлсам, учрашув қизиқарли ва муросасиз кечди, деб бемалол айта оламан. Ўйлайманки стадионга ташриф буюрган кўп сонли ишқибозлар зерикиб қолишмади. Рақибга мухлисларнинг тинимсиз олқишлашлари катта ёрдам берди. Улар бир дақиқа бўлса ҳам тингани йўқ. Якунда дуранг қайд этдик. 

- Аввалги ўйинларга қараганда футболчилар бир-бириларини яхшироқ тушуниб ҳаракат қилишди. Позициядан позицияга ўтишда, чизиқлар орасидаги боғламларда, ҳужум ташкил қилишда бироз бўлса ҳам олдинга силжиш борлигини кўрдик. Балки ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффус жамоага фойда келтиргандир?

- Бош мураббий Александр Хомяков биз учун бегона эмас. Ушбу мутахассис билан аввал ҳам бирга ишлаганмиз. Фалсафаси ва услубидан хабардормиз. Фақатгина мураббий жамоани кечроқ қабул қилиб олганлиги бироз вақт керак. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз қовушиб боради. 

- Мазкур учрашувда VAR тизими сўнгги дақиқаларда ўйинни чўзилишига сабаб бўлди ва шиддатнинг пасайишига олиб келди. Жамоа сардори сифатида бунга фикрингиз қандай?

- VAR тизимига келадиган бўлсак, кеча бизнинг фойдамизга ишлади. Дарвозани ишғол қилган вақтимизда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Бироқ якунда VAR қароридан сўнг голимиз ҳисобга олинди. Тўғрисини айтсам ўйиннинг темпини жуда ҳам тушириб юбормоқда. Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам хатога йўл қўйиб туради. Аммо ҳар бир вазиятда тўхатиб VAR`га юзаланверса ўйиннинг шиддати тушиб кетади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика