UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  1 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Саралашни ғалаба билан бошладик. Туркманистон U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1 Янгиликлар

Саралашни ғалаба билан бошладик. Туркманистон U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1

Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 2-тур учрашувлари бошланди.
Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини ва асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.
 
Учрашувнинг 9-дақиқасида Шомуродовнинг ўнг қанотдан ерлатиб берганини Миржамол Қосимов дарвозага йўллади. Тўп анчагина баланддан ўтиб кетди.25-дақиқада қарши ҳужум натижасида Шомуродов ўнг қанотдан жуда қулай кириб бориб тўпни Абдиевга узатди, Аслиддин тўпга етолмади... 40-дақиқага келиб Туркманистон Абдураимов дарвозаси томон илк зарбани берди. Рақиб сардори - Аннаев - энг хавфли ўйинчи. Танаффусга гол билан чиқиб кетишимиз мумкин эди, бироқ Мақсуд Маҳмудовнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

51-дақиқада Элдор Шомуродов бирга-бир чиқди ва рақиб дарвозабони устидан тўпни ташлади... тўп бўш дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди... 76-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Андрей Сидоров тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйиб ҳисобни очди - 0:1.

89-дақиқада қарши ҳужумда Қосимов ажойиб ҳаракат билан Элдор Шомуродовни яккама-якка чиқарди. Афсус, у жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Учрашувда бошқа гол бўлмади ва Ўзбекистон ёшлари саралашни ғалаба билан бошлашди.

Энди Алексей Евстафеев шогирдлари 8 октябрь куни Непал билан беллашадилар.

 
Туркманистон  U19 - Ўзбекистон U19 - 0:1 (Иккинчи бўлим)
Гол:
Андрей Сидоров 76.
ЎЗБЕКИСТОН U-19:
Шерзодбек Абдураимов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Азизбек Мамазоитов, Меҳрож Ғуломов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Бобур Давлатов, Дурбек Камолов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов 24.

4 октябрь, жума
Ҳиндистон - Қатар 0:2
Непал - Туркманистон 1:2

6 октябрь, якшанба
18:30. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1
21:00. Непал - Ҳиндистон

8 октябрь, сешанба
18:30. Ўзбекистон - Непал
21:00. Қатар - Туркманистон

10 октябрь, пайшанба
21:00. Қатар - Непал
18:30. Ҳиндистон - Ўзбекистон

12 октябрь, шанба
18:30. Туркманистон - Ҳиндистон
21:00. Ўзбекистон - Қатар

Вазиятлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали бериб борилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика