Санжар Шоаҳмедов: “Энг яхши ўйинларим ҳали олдинда”

Narzulla Saydullayev
22 янв 2014, 09:08
“Олмалиқ” – “Нефтчи” ўртасидаги ўртоқлик ўйинида пойтахт вилояти жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона голни “Олмалиқ” етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов киритди. Ўйиндан кейин сайтимизга интервью берган Шоаҳмедов жамоасининг мавсумга тайёргарлиги хусусида сўз юритди:

“Ўйлайманки, кўрсатган ўйинимиз кўпчиликка манзур бўлди. Ҳозир бор эътиборни мавсум тайёргарлигига қаратганмиз. Бунинг учун ҳаммамиз астойдил ҳаракат қиляпмиз. Насиб қилса, бу йилги чемпионатни яхши ўтказиш ниятидамиз. “Олмалиқ”да кўрсатаётган ўйиним борасида нима дейишим мумкин? Бу ҳақда яхшиси мураббийлар ва мухлислар айтгани маъқул. Ўзим эса энг яхши ўйинларим ҳали олдинда дея оламан. Келажакда миллий терма жамоада ўйнамоқчиман”.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›