UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Навоийга илк бор келишим омадли чиқишига умид қиламан"

АГМК вингери Санжар Турсунов "Қизилқум"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Карантинда футболни жуда соғингандик. Худога шукур, футбол бошланиш арафасида. Карантин барча жамоаларга бир хил шароит тақдим этди. Қисқа фурсатда жамоамиз имкон қадар ҳар тарафлама ўйинга пухта тайёргарлик кўрди. Очиғи, майдонга тезроқ чиқишни ва яна ишга киришишни интизорлик билан кутяпман. Бўм-бўш стадионда ўйнаш ғалати бўлиши аниқ. Лекин биз уйда телевизор қаршисида туриб, бизни масофадан қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиб, олмалиқлик ишқибозларга аъло кайфият улашиш учун ҳаракат қиламиз. Навоийга биринчи сафарим айнан АГМК билан бўлмоқда. Умид қиламанки, илк сафар омадли чиқади ва бўлажак учрашувда ғалаба қозонамиз. Энг муҳими, ютуқ. Лекин Навоийдаги дебют учрашувимда гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишга астойдил интиламан. Бизни қийин ва қизғин баҳс кутмоқда. АГМК яшил майдон ва ундаги ажойиб онларни соғинган", - дея гапириб ўтди Санжар Турсунов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика