Сане ва Куасси машғулотларга қайтди

Mirjalol Normatov
10 окт 2020, 17:59
Футболчиларда жароҳатдан тузалиш жараёни давом этмоқда.

Вингер Лерой Сане ҳамда ҳимоячи Ньянзу Куасси майдондаги машғулотларга қайтди. Ҳозирча футболчилар фақатгина югуриш машғулотларини бажармоқда. Қувонарли томони шундаки, улардаги жароҳатдан тузалиш жараёни кутилганидан тезроқ давом этмоқда.

Саненинг тиззаси, Куассининг сон соҳаси жароҳат олганди. Футболчилар термалар ўйинларидан кейин сафга қайтишлари кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›