Сане "Бавария"да машғулот ўтказди

13 июл 2020, 20:43
"Бавария" таркибига яқинда келиб қўшилган Лерой Сане Мюнхен клуби сафида илк машғулотини ўтказди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" германиялик футболчининг трансферини 3 июль куни эълон қилганди. 24 ёшли вингер мюнхенликлар 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Transfermarkt портали хабарига кўра, немис клуби Лерой учун "Манчестер Сити"га 49 млн евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/FCBayern

Сўнгги янгиликлар

Барча ›