Сандро Россель Неймарни ҳарид қилишда 40 миллион евро ўғирлаганликда айбланди

9 дек 2013, 18:01
"Барселона"нинг ҳозирги раҳбариятига қарши оппозициянинг етакчиларидан бири бўлмиш Хорди Касес жамоа президенти Сандро Росселни Неймарни ҳарид қилиш жараёнида 40 миллион еврони ўғирлаганликда айблади, дея хабар бермоқда Marca.

"Сантос" собиқ ҳужумчисининг "Барселона" билан шартнома имзолашининг батафсил маълумотлари сир сақланади. Расмий маълумотлар бўйича футболчи трансфери учун унинг отасига 40 миллион евро берилган. Оппозициянинг таъкидлашича футболчи ҳариди учун 100 миллион евро сарфланган. Бу клуб таризидаги энг қиммат трансфердир. Пулнинг катта қисми Касеснинг фикрича Россел томонидан ўзлаштирилган.


Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›