Сандро Росель: “Маошни ошириш? Месси бу ҳақда ҳеч нарса демаган”

19 сен 2013, 12:05
“Барселона” клуби клуб президенти Сандро Росель, Лионель Мессининг маошини йилига 20 миллион еврогача ошириш ҳақидаги маълумотни рад этди.

“У бизга маоши ҳақида ҳеч гап айтмади. Месси барча нарсадан қониқаяпти, чунки у дунёнинг энг зўр клубида тўп суради”, - дейди Росель.

Аввал хабар берилганидек Месси айни пайтда йилига 10.5 миллион евро маош ва бунга қўшимча равишда бонуслар ва турли хил мусобақалардан 3 миллион евро олади.


Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›