"Сандерленд" 40 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади

Aslanov Jasurbek
23 янв 2016, 16:41
"Сандерленд" Стив Харпер билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

40 ёшли футболчи клуб билан мавсум охиригача белгиланган битимга имзо чекди.

Харпер "Сандерленд"нинг учинчи дарвозабони бўлади. Уни кўпчилик "Ньюкасл"даги ўйинларидан танийди, посбоннинг сўнгги иш жойи "Халл Сити" эди.

Айни дамда "Сандерленд" АПЛ турнир жадвалида 18 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sunderland

Сўнгги янгиликлар

Барча ›