Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди

Mirjalol Normatov
5 июн 2020
Дортмунднинг "Боруссия"сининг икки нафар футболчиси Мануэль Аканжи ва Жейдон Санчо карантин қоидаларини бузгани учун жазоланишди.

Футболчилар соч турмагини ўзгартириш мақсадида сартарошнинг уйига боришган.

Бундеслига футболчиларнинг ушбу ҳаракатларини ўрганиб чиқди ва жаримага тортди. Ўз навбатида футболчилар 5 кун давомида бунга қаршилик билдириши мумкин.

"Профессионал футболчилар ҳам сартарошнинг хизматига доимий тарзда муҳтож бўлиши оддий ҳолат. Бироқ ҳозирги пайтда барчаси тегишли қоидаларга кўра бўлиши керак", - деб ёзилади Бундеслига расмий сайтида.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Bild