Санчо – Бундеслиганинг бир мавсумида 15 тадан ошиқ гол ва голли узатма қайд этган дастлабки ўйинчи

Sherzod Nurmatov
1 июн 2020, 01:23
"Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо Бундеслига доирасидаги "Падерборн" билан ўйинда (6:1) хет-трик қилди.

20 ёшли инглиз Германия чемпионатининг ушбу мавсумидаги ўзининг 15, 16 ва 17-голларини урди.

Бу орқали Санчо Бундеслига бир мавсумида 15 дан ошиқ гол ва 15 дан зиёд голли узатмани амалга оширган биринчи футболчига айланди.

Алоҳида айтиб ўтиш керакки, бу каби статистикалар 2004/05 йилги мавсумдан буён ҳисоблаб келинади. 

Санчо чемпионат доирасидаги 27 учрашувда 17 та гол урди ва 16 та ассист намойиш қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta Sports