UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  2 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  17 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  8 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  8 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кўп гапиришга ҳожат йўқ. Жамоага нимадир бўляпти. Балки омад етишмаётгандир. Кетма-кет тўртинчи дурангни қайд этдик. Буни тушунтириб бериш имконсиз. Жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Албатта, буларни таҳлил қиламиз. Бу борада кеча-ю кундуз ишлаймиз. Афсуски, биздан пастроқда жойлашган рақибларни доғда қолдира олмаяпмиз. Қимматбаҳо очколарни бой бераётганимиз ачинарли. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. 

Вазиятни тўғрилаш учун бизда имконият бор. Ташкилотчилик масаласидаги айрим муҳим масалаларни раҳбарият билан келишиб олишимиз керак. Чемпионат ва кубокда юқори поғонани эгаллаш учун рақобатбардош таркиб бўлиши лозим. Чунки кимдадир пасайиш бўлиши мумкин. Бой захирага эга эмасмиз. 

Пенальтини кўрдингиз, 100 тадан 100 та гол урадиган футболчи ноаниқ зарба йўллади. Машғулотлар ва мини-турнирларда унга етадигани йўқ. Намангандаги 3 йилик фаолиятим давомида оғир пайт бўлмоқда. Раҳбарият билан бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлларини қидирамиз. 

Ўйин сифати бўйича шогирдларимдан шикоятим йўқ. Биз кўп имконият яратяпмиз. Рақибнинг очилишини кутамиз. Афсуски, чорасизман.

Натижа учун яна бир бор мухлислардан кечирим сўрайман. Уларнинг салбий муносабатини тушуниш мумкин. Жамоа ҳали кучаяди. Максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Иккинчи даврада ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Гол урмасак, натижага эриша олмаймиз. Омад келмаса ҳам қийин. 

Раҳбарият бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Улар вазифа қўйганидан кейин қўллаб-қувватлаши табиий. Лекн бизга нимадир етишмаяпти. Мен ҳам Наманганда чемпионлик байрами бўлишини хоҳлаяпман. Ёрдамчи мураббийлар билан кунига 24 соат ишлаяпмиз. Бор эътиборим жамоада, барибир нимадир етишмаяпти. "Навбаҳор" шу пайтгача бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлаверади. Бизга бироз вақт керак", — деди наманганликлар устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика