UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  13 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз Янгиликлар

Самандар Шодмонов: "Эртанги ўйинда хато қилмаган холда "Турон"ни мағлуб этмоқчимиз

Хабарингиз бор, эртага ПРО-Лига 3-тури доирасида Ғузорнинг "Шўртан" клуби ўз майдонида Яйпаннинг "Турон" жамоасини қабул қилади.

Мазкур қизиқарли тўқнашув олдидан мезбонлар сардори, тажрибали футболчи Самандар Шодмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Самандар, жорий мавсумда "Шўртан" олдига қандай вазифалар қўйилган?

-Жамоамиз олдига ПРО-Лигада чемпионликни қўлга киритган холда яна Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, ушбу вазифани уддалашни мақсад қилганмиз.

- Футболчилик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг, мураббий бўлишни мақсад қилганмисиз?

- Очиғи ҳали кўплаб учрашувларда майдонга тушиб, "Шўртан" ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Насиб бўлса куни келиб футбол мураббийи бўлишни мақсад қилганман.

- Фаолиятингиз давомида турли Қашқадарё клубларида ўйнагансиз. Сизнингча эсда қолган "дерби" қайси ўйин бўлган?

- Ҳа тўғри, бугунга қадар Қашқадарёнинг 3 та клубида ўйнаганман. Биласизми, бу ўйинларнинг ҳаммаси ҳам қизиқарли бўлган, ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Барча беллашувлар зўр бўлган.

- Бу йилги мавсумдан "Шўртан"да янги бош мураббий - Асрор Алиқулов иш бошлади...

- Ҳа, клубимиз раҳбарияти Асрор Алиқуловнинг имкониятларига ишонгани холда жамоа бошқарувини топширди. Айни вақтда жамоамиз бош мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ишламоқда. Биз футболчилар ҳам Асрор Алиқуловни "Шўртан"ни Суперлигага олиб чиқишига ишонамиз.

- Эртага ПРО-Лиганинг 3-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" жамоасига қарши майдонга чиқади. Бу ўйинга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Турон"га қарши ўйинга ҳам мураббийларимиз кўрсатмалари асосида жиддий тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Бу турда хато қилмаган холда ғалабага эришиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилмоқчимиз. Шу ўринда карантин вақтида масофадан туриб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмрқчиман. Барчангизга соғлиқ ва тинчлик-тотувлик тилайман!

Тимур Ибрагимов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика