UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Мхитаряннинг "Арсенал"даги биринчи машғулотидан фотогалерея  1 10:49Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди  5 10:48Бугун 14:10дан бошлаб СПОРТ ТВда Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви намойиш этилади  6 10:33Вьетнам халқи финалга чиқишни қандай нишонлади? ФОТОГАЛЕРЕЯ  45 09:55Антонио Конте: Жеко “Челси”да? Тўғриси, бундан хабарим йўқ  2 09:46Девлар ўлди, футбол қутилди  57 09:38МЮ тўхташ ниятида эмас. Жозе яна иккита ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда  11 09:23Диего Симеоне: Ҳаммасини ўз бўйнимга оламан  3 09:08МЮ Артуро Видалга қизиқиб қолди  6 08:50Мората “Челси”да Азарнинг ўрнини ким боса олиши мумкинлигини айтди   7 08:33Ҳарри “Реал” оромини ўғирлади. Клуб Кейн трансферига 450 миллион евро сарфлашга тайёр  17 08:15Андреа Пирло: Италия футболи бутунлай ўзгариши шарт   2 08:00Расман “Челси” ҳимоячиси “Ньюкасл”га ўтди  3 07:41“Челси”нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин   4 07:25Етти ой деганда у қайтди. Марко Ройс жароҳатидан тузалди   12

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим” Янгиликлар

Самандар Шодмонов: “Динамо”га Ҳайдаровнинг таклифига биноан келдим”

Қашқадарёлик футболчи ўзининг чаққон ҳаракатлари билан кўпчиликни эътиборига тушган десак муболаға бўлмайди.

Очиғини айтганда, Шодмоновнинг ўтган йили ишлари унчалик ҳам юришмади. Боиси биринчи даврада “Олмалиқ”да у аввалгидек ўйнаб кета олмади ва мавсумнинг иккинчи қисмида эса “Насаф”га келиб, асосан захира футболчисига айланиб қолди.

Шу боисдан ҳам Самандар клубини ўзгартиришга қарор қилди. Маҳоратли футболчи айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клуби йиғинида иштирок этмоқда.

- Самандар, гарчи “Насаф” билан ўтган йили бронза медалини қўлга киритган бўлсангизда, жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Бу кўпинча захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқми?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Тўғрисини айтганда, ўтган йили етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Асосан захира ўйинчиси сифатида гавдаландим. Айни ўйнайдиган ёшда бўла туриб, захирада вақтим келишини кутиб ўтиришдан маъно йўқ деб ҳисобладим. Қолаверса “Насаф” билан амалдаги шартнома ўз кучини йўқотганди. Бундан келиб чиқадики, айни пайтда эркин агентман.

- “Олмалиқ”да ҳам ўз ўйинингизни топиб кета олмаганингизга нима сабаб бўлганди?
- Ўзимга ҳам бу борада кўп савол бериб кўрдим. Нимадир етишмади... Айбни мураббий ёки бошқалардан қидириш нотўғри, бу борада аввало муаммо ечимини ўзимдан қидиришим керак.

- Айни пайтда эса “Динамо” ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқдасиз. Сизни бу ерга ким таклиф этди?
- Бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг чорлови билан келганман.

- Жорий мавсумни ушбу жамоада бошлашингиз аниқ бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча клуб ҳеч қайси футболчи билан битим имзоламади. Бунга ҳали озгина вақт бор.

- “Машъал” бу йил собиқ футболчиларини ортга қайтармоқда. Сизга ҳам клуб раҳбарияти томонидан Муборак жамоасига яна қайтиш таклифи бўлдими?
- Йўқ. Лекин олдимда “Динамо”да бошқа яна 2-3 та вариантлар бор эди. Самарқандга келишим уйимга яқин ва бу ерда тажрибали мураббий фаолият олиб бораётгани туртки берди.

- Янги жамоага киришиб кетишингиз қандай бўлмоқда?
- Бу борада муаммо бўлгани йўқ. "Динамо"даги футболчилар билан олдиндан танишмиз. Шу боис бемалол айта оламанки, мослашиб бўлдим.

- Равшан Ҳайдаров ва унинг ўтказаётган машғулотлари хусусида нима дейсиз?

- Равшан Акмалович тажрибали мураббий. Ўз вақтида миллий терма жамоа ва "Пахтакор"да ишлаган. Бу ҳам мураббийнинг қандай савиядалигини кўрсатиб турибди. Машғулотларга келадиган бўлсак, ҳозир қишки йиғинлар асосан югуриш билан ўтади. Демоқчиманки, жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор қаратилади. Лекин тўп билан ҳам ишлаяпмиз. Хуллас ҳозирча ҳаммаси яхши.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ! Жанубий Кореяга ҳам 4та гол урдик! ФИНАЛ!
U-23 Осиё чемпионатида ярим финали доирасидаги Ўзбекистон U-23 -...  940
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  292
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   202
Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Футболчиларга қўйилган баллар Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Футболчиларга қўйилган баллар
Сайтимиз ижодкорлари яқиндагина якунланган Осиё чемпионати (U-23)...  154
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг