Салоҳ қайтди!

Mirjalol Normatov
12 дек 2025, 23:10
Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот билан мунозарали ҳолатдан кейин жамоа қайдномасига қайтди.

33 ёшли вингер Мерсисайд клубининг "Брайтон" билан ўйин учун қайдномасига киритилди. Вингер бунга қадар ЕЧЛда "Интер" сафаридан тушиб қолган ва бундан мамнун эмаслигини айтганди.

Маълум бўлишича футболчи ва мураббий ўртасида суҳбат бўлиб ўтган ва унда томонлар ярашиб олишган.

"Ливерпуль" ва "Брайтон" ўртасидаги баҳс шанба куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›