Салоҳ норози

Aslanov Jasurbek
30 апр 2018, 12:39
"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ ўз мамлакати футбол ассоциацияси ишларидан мамнун эмас.

Маълумотларга кўра, норозилик EgyptAir компаниясининг Миср миллий терма жамоасини олиб юрадиган самолётида Салоҳнинг сурати туширилгани туфайли келиб чиқди.

Ярим ҳимоячининг агенти Рами Аббоснинг айтишича, улар текинга хавбекнинг суратидан фойдалана олмайди. Салоҳнинг ўзи "Твиттер" орқали бу ишлар бошқача ҳал қилинишини маълум қилди. Шундан сўнг Миср спорт вазири Ҳолид Абд Ал-Азиз ушбу вазиятга ойдинлик киритишини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ahram.org