Салах инглиз жамоаси билан келишиб олди

Aslanov Jasurbek
2 июн 2017
"Рома" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах "Ливерпуль"га ўтишга яқин турибди.

Олдинроқ римликлар Миср терма жамоаси футболчисини 34 млн. еврога сотмаган эди.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан шахсий келишувга эришди. "Ливерпуль" Салахга ҳар йили 4,5 млн. евро тўлашга тайёр.

"Рома" ярим ҳимоячини 40 млн. еврога баҳоламоқда, аммо 35 млн. евро ва бонусларга кўниши мумкин.

Якунланган мавсумда Салах А Сериянинг 31 та учрашувида 15 та гол урди ва 11 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport