Салах февраль ойигача "Рома"га ёрдам бера олмайдими?

Narzulla Saydullayev
2 дек 2016, 20:25
«Рома» Муҳаммад Салах хизматларидан февраль ойигача фойдалана олмаслиги мумкин.

24 ёшли футболчи машғулотлар вақтида жароҳат олганди. Ҳозирча, шуниси аниқки, у "Лацио"га қарши бўлиб ўтадиган Рим дербисини аниқ ўтказиб юборади.

Агар жароҳат жиддийроқ бўладиган бўлса, у тикланган тақдирда ҳам Африка миллатлари кубогига жўнаб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳам, "Рома" февраль ойигача ярим ҳимоячи хизматларидан фойдалана олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football Italia