Салаҳ ва Алиссон МЮ билан ўйинда "Ливерпуль"га ёрдам бериши мумкин

Tolibjon Qosimov
14 окт 2019, 19:04
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салаҳ ва дарвозабони Алиссон "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказиладиган навбатдаги учрашувда иштирок этиши мумкин.

Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди. Мазкур беллашув АПЛ 9-тури доирасида 20 октябрь куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.


Бразилиялик кипер жароҳат сабаб 9 ҳафтани ўтказиб юборди, Салаҳ эса терма жамоалар ўйинлари олдидан "Лестер"га қарши баҳсда тўпиғини шикастлаб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Times