Салаҳ "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
7 окт 2019, 15:41
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "Лестер"га қарши баҳсда охиригача ўйнай олмади.

Футболчи "Лестер" (2:1)га қарши баҳсда жароҳат олди ва алмаштирилди.

Ташҳисдан сўнг Салаҳда сони бўйича муаммолар борлиги қайд этилди ва у тез орада тикланиш амалиётларини бошлаб юборади.

Аммо, мисрлик ўйинчи келаси турда бўладиган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин 20 октябрь куни соат 20:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: footballhd.ru