Саидкомил Акбаров Тожикистон клубига ўтди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2015, 06:51
Бекободнинг “Металлург” клубида бир неча йиллардан буён ўйнаб келган Саидкомил Акбаров “Истиқлол” клубига кўчиб ўтди.
Ушбу жамоа 2015 йил ОФК кубогида иштирок этади. Бу мусобақада ҳам клублар 3+1 тизимида легионерларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Ўзбекистонлик ҳимоячи айнан битта осиёлик футболчи лимитини тўлдирди.

Саидкомил Акбаров 2008 йилдан буён “Металлург” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›