UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  11 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  11 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  7 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  6 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  14 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  1 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади Янгиликлар

Саҳоб Жўраев фаолиятини якунлади

Теглар :  Саҳоб Жўраев
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 23та ўйин ўтказган ҳимоячи бу йил бошида "Оқ-тепа" клубида пайдо бўлганди. Бироқ тез орада футболчи ва клуб шартномани бекор қилишди. Шундан сўнг Саҳоб Жўраев бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Футболчи олий лигада "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" каби клубларда фаолият олиб борди. Саҳоб Жўраев 6 марта Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 бор Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

- Ҳозирги пайтга келиб футболдан анча йироқлашиб кетганман. Ўзимнинг шахсий кичикроқ бизнесим бор. Шулар билан шуғулланиб юрибман. Менда футболга бўлган қизиқиш қолмади. Тўғрисини айтсам охирги 3-4 йилда ўзбек футболининг савияси пастлади ва бу ҳолат менга ҳам таъсир қилди. Инсон ҳамиша ўз ишидан роҳатланиши керак тўғрими? Мен эса нимагадир футбол ўйнаб бундай туйғуни сезмай қўйдим.

Энди "Бунёдкор" орқали мураббийликка ўқимоқчиман. Насиб қилса болаларга бу спорт турини ўргатмоқчиман. Агар мураббийлик лицензиясига эга бўлганимдан кейин "Бунёдкор" иш таклиф қилса шу ерда ишлайман, бўлмаса бошқа клубда фаолият олиб бораман, - дейди Саҳоб Жўраев "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика