

Маълумотларга кўра, "Локомотив" клуби аъзоси Садриддин Абдуллаев ва "Фельда Юнайтед" билан шартномаси тугаган Лутфулла Тўраев фаолиятини яна Малайзияда давом эттириши мумкин.
Абдуллаев ўз вақтида "Т-Тим" клуби шарафини ҳимоя қилганди. Тўраев эса 2016 йилда "Фельда" сафида Малайзия вице-чемпиони бўлди. Ҳозирча бу футболчилар қайси клубларга кетишаётгани ҳақида маълумотлар йўқ.




