

"The Telegraph" хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчилари 28 ёшли футболчининг ёзда эркин агент сифатида ўтишини кутишмоқда. Олдинроқ "Челси" германияликка ҳафтасига 140 минг фунт маошлик шартнома таклиф қилганида футболчи рад жавобини берган ва музокаралар тўхтаб қолганди. Антонио клубдан 2 баравар кўпроқ маош сўраганди. "Реал" эса ушбу суммани тўлашга тайёр турибди.
"Челси" футболчини сақлаб қолишни истамоқда. Аммо бундай катта маош футболчилар орасида келишмовчиликлар келиб чиқаришини инобатга олиб, Рюдигердан нархни туширишни сўраган.
Ушбу мавсумда центрбэк "Челси" таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.



