Рюдигер "Челси" билан янги келишувга эришди

Alisher
30 окт 2021, 18:27
"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Лондонда қолиши мумкин.

Томонлар шартномани узайтиришга яқинлар.

"Аристократлар" музокаралар давомида ўйинчининг маошини кўтаришга рози бўлишди. Антонио янги битимга кўра йилига 10 миллион евро миқдорида маош олади. Шартноманинг аниқ муддати маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигернинг "аристократлар" билан тузган амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар мўлжалланган.

28 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›