UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади" Янгиликлар

Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"

Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолган "Андижон" мавсумнинг сўнгги турида "Навбаҳор" билан беллашади.

"Бобур Арена"да "Динамо"ни йирик ҳисобда таслим қилган "бургутлар" энди йилни чиройли якунлашга ҳаракат қилади. Шу ўринда биз жамоанинг ёш ҳужумчиси Рустам Турдимуродовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Динамо" билан ўйин ҳужумларга бой ўтди. Йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада қийин бўлди дея оламан. Биз учун ғалаба зарур эди, боиси мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Иккинчидан жорий мавсум "Бобур Арена"даги охирги ўйинимизда майдонни юқори кайфиятда тарк этиш ёқимли бўлди. Бу мавсумда кўпроқ ўйин амалиёти берилди. Катта футбол тафтини анча яхшироқ ҳис қила бошладим. Қолаверса, кубокда ғолиб чиқдик. Ўз голларим билан ҳисса қўшдим. Яна бир жиҳат, Андижон мухлислари "Ултрас бургутлар" бу йил ёндиришди. Финалда ҳамма жойни қизил ранг қоплади. Барчаларига раҳмат деб қоламан.

Тўғри, Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилдик. Аммо "Навбаҳор" билан ўйин дерби мақомида ўтади. Улар финалдаги мағлубият алами билан тушишади. Биз буни биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз",- дейди Рустам Турдимуродов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика