

- Ўйинни кўрдинглар, тинимсиз ҳужум уюштирдик. Кўплаб вазиятлар яратдик. Афсуски, улардан фойдаланишда оқсадик. Самарқанддаги ўйинда қанотларимиз фаоллик кўрсатишганди. Бу сафар эса нимагадир аксарият ҳолатларда ҳужумчиларимиз марказдан ёриб киришга уринаверишди. “Машъал” эса жуда тартибли ҳимояланди. Уларда битта имконият бўлди ва ундан фойдаланишди. Ўйин сифатидан қониқмадик. Кейинги учрашувгача футболчиларнинг руҳияти борасида ишлаймиз. Йўл қўйилган хатоларни таҳлил этган ҳолда, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз, дейди Рустам Тўхтамуродович.



