UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  15 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  28

Рустам Аъзамов: Совринларни ютишга “Бунёдкор”нинг имконияти кўпроқ Янгиликлар

Рустам Аъзамов: Совринларни ютишга “Бунёдкор”нинг имконияти кўпроқ

“Бунёдкор” таркибида бир қатор янги футболчилар пайдо бўлишди.

Бирин-кетин янги “қалдирғочлар” билан суҳбатлашиб, уларнинг янги жамоадаги илк таассуротларини билишга ҳаракат қиляпмиз. Бу сафарги суҳбатдошимиз Рустам Аъзамов бўлди.

- Рустам, янги жамоага ҳуш келибсиз. “Бунёдкор” таркибига келиб қўшилганингизга бир ҳафтача бўлди. Айтингчи, бу муддат ичида нималарни ҳис қилдингиз?
- Янги муҳитда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Чунки жамоада вазият ва футболчиларнинг бир-бирлари билан аҳил-иноқлиги янгиларнинг тез мослашишини осонлаштиради. “Бунёдкор”га мослашишдан кўра, “Локомотив”дан кетиш қийинроқ бўлди, деган бўлардим. Чунки олти йиллик фаолиятим айнан “темирйўлчилар” билан ўтганди. “Бунёдкор”даги ҳамма нарса менга маъқул келди. Энг асосийси мураббий менга катта ишонч билдиряпти.

- Сизни жамоа алмаштиришингизга нима туртки бўлди? “Бунёдкор”га ўтишни узоқ ўйладингизми ёки бу жараён тез амалга ошдими?
- Миржалол Қосимовнинг қўнғироғидан кейин узоқ ўйлаб ўтирганим йўқ ва мураббийнинг менга бўлган ишончи бу ерга етиб келишимни тезлаштирди. Ўйлашимча, “Бунёдкор”нинг келажаги ёрқинроқ. Бу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлиш имконияти ҳам кўпроқ, деб ўйлайман. Айнан шу жиҳатлар мени “қалдирғочлар” оиласига етаклади.

- Олти мавсум бир жамоада ўйнаган футболчи учун бошқа клубга ўтиш қанчалик оғир?
- Албатта “Локомотив”ни “Бунёдкор”га алмаштириш осон бўлгани йўқ. Чунки мен у ерда ўсдим, улғайдим, футболчи сифатида олий лига ҳавосидан айнан “темирйўлчилар” сафида нафас олдим. Яхши кунлар ҳам бўлди, ёмони ҳам! Ҳатто “Локомотив” биринчи лигага тушиб кетган пайтларида ҳам клуб лагерини тарк этмаганман. Умид қиламанки, жамоа алмаштирганимни собиқ жамоадошларим тўғри тушинишади.

- Футболга энди-энди кириб келган пайтларингизни ёдга олсак. Ўспирин чоғингизда кумирингиз бўлганми?
- Ҳа, бундай одам бўлган. Ўшанда онам тўп тепарди, ҳозир эса улар ажойиб мураббий. Ёшлигимда онамнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатларини кузатиб, ўзимга-ўзим савол берардим: агар улар ёрдам берсалар, албатта футболчи бўламан деб. Кумирим ҳам, талпинганим ҳам, ҳатто илк мураббийим ҳам онам бўлган. Уларни олдида доимо таъзимдаман. Шунингдек, италиялик машҳур ҳимоячи Паоло Мальдинининг ҳаракатларига ҳавас билан қарардим.

- Сиз бунгача ҳеч қачон Осиё Чемпионлар лигасида ўйнамагансиз. Бу йил ушбу бахтга “Бунёдкор” билан эришишга яқинсиз. Ушбу турнир орқали футболчи сифатида катта ўсишга эришишингиз мумкин.
- Мавсумолди тайёргарликлар чоғида ўзимни ҳар томонлама кўрсатиб, ушбу турнирга лойиқ эканлигимни исботлашга ҳаракат қиламан.

P.S. Тақдир кучлиларга ёрдам беради!


Дониёл Рўзимов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика