UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  0 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик"

Қозоннинг "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов, Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотида сайтимизга интервью берди

- Ўзбекистон учун қийин кечган Сурияга қарши учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурияни ютишимиз керак эди. Гол ура олмаганимиз сабаб қийналдик. Ўйинга тўғри тайёргарлик кўрган эдик. Кечаги учрашувдан сабоқ чиқардик ва ўзимизнинг заиф нуқталаримизни билиб олдик.

- Кейинги рақибимиз Ҳиндистон ҳам Австралия қарши кечган учрашувда жуда зич ҳимояланди. Кеча Сурия ҳимоясини ёриб ўта олмадик, Ҳиндистонни енга оламизми?

- Сурияга қарши ўйин дарс бўлди. Энди хулоса чиқариб, зич ҳимояни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйинга танланган тактик услуб ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу тактикани анча вақтдан бери қўллаб келамиз. Бу ҳимоявий услуб деган фикрларга қўшилмайман. Чунки ҳужум вақти бор йўғи 3 марказий ҳимоячи ортда қолади, қолган барча ўйинчилар эса ҳужумга ёрдам беришади.

- Кечаги учрашувдан сўнг машҳур статистика сайти сизга Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари орасидаги энг баланд баҳо берди. Кеча намойиш этган ўйинингиздан қониқдингизми?

- Мен қандай ўйнаганимдан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозона олмади. Жамоа ёмон ўйнамади, аммо гол ура олмадик. Сурия терма жамоаси ҳам бизнинг дарвозамиз олдида деярли вазият яратмади

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика