

Қатарда Ўзбекистон U-22 билан йиғин ўтказиб қайтган Ашурматов кеча зудлик билан терма жамоа ихтиёрига етиб борган. Виталий Денисовнинг жароҳат олгани ва Ислом Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси боис ҳимоя чизиғимизда муаммолар пайдо бўлган. Шу боис мураббийлар штаби ёш ҳимоячини термага чақиришди.




